Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби ҳужумчиси Уилфрид Заха «Арсенал» клубига ўтиши нега амалга ошмай қолганини айтиб берди. Ивуарлик футболчига «Арсенал» жиддий қизиқиш билдирганди, ўшанда «канонирлар»ни Унаи Эмери бошқарарди.
«Жамоа бош мураббийи билан музокара олиб боргандим. Ўшанда Эмери менга олдимизда кўп иш йўқлигини айтиб ўтганди. Менинг ўйинимни кўрганини, исталган вақтга ўйинга ижобий таъсир ўтказа олишимни ва яна бир нечта нарсаларни айтганди. У мени "Арсенал"да ўйнашимни хоҳлаётганини айтганди. Мен эса унга уларнинг таркибига қўшилишимни хоҳлаётганимни айтганди.
Бу оддий суҳбат эди, чунки мен унинг "Арсенал"гиа қарши ўйнагандик. Мен ва Николя Пепе ўртасидаги танловни клуб танлаши керак эди, албатта. Улар эса Пепени харид қилишган», - деди Заха.