Англиянинг "Лестер" клуби ярим ҳимоячиси Харви Барнс Англия Кубогининг 1/32 финал босқичида "Сток Сити" (4:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қайд этилган натижадан қониқдик. Биз яхши ўйин намойиш этдик. Биз бу совринни ҳеч қачон қўлга киритмаганмиз. Демак, бу бизнинг ривожланишимиз учун имкон бўлади", - деди Барнс ВВС билан суҳбатда.