Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Клопп янги даражада(ми)?

Баҳо:
+ | -

Биз Клоппни шогирдлари билан ота-бола, яқин дўстдек бўладиган, ғалаба қозонса, телбалардек қувониб, мағлуб бўлса, ўша мағлубиятни табиий ҳолдек, мардларча қабул қилганига гувоҳ бўлганмиз. Аммо сўнгги пайтларда Клопп ва унинг “Ливерпуль”ида пасайиш кузатилмоқда. Натижалар салбий томонга ўзгарганидан сўнг Клоппнинг интерьвюлари қизиқ бўляпти.

Мен одатда ўйиндан сўнг мураббийларнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқаман. Мураббий холис баҳо бера оладими ёки мағлубиятини Ҳожибой Тожибоев айтганидек, “об-ҳавонинг ноқулай келганлиги туфайли” деб воқеликка зид баҳоналар тўқийдими шуниси қизиқ.

Клоппнинг аввалги интерьвюларида мағлуб бўлса, жамоасидаги камчиликлар, рақибни кучига тан бериш каби жиҳатлар кузатиларди. Клопп, Моуриньо, Анчелотти, Зидан, Гвардиола каби катта мутахассислар матбуот анжуманларида ўзларини виқорли тутишади. Бошқалардек “қовун туширишлар” йўқ, матбуот билан ҳамнафас юриш, у истаётган гапни топиб айтиш, керак бўлса, кимларнингдир манзилига аччиқ танқид қилиб, матбуотни “қиздириш”да беназир ҳисобланади.

Аммо сўнгги пайтларда Клоппнинг интерьвюлари ўзгарди. “Саутгемптон” (0:1)га қарши ўйиндан сўнг берилган интерьвюсида “Биз ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. “Манчестер Юнайтед” икки йилда “Ливерпуль”нинг 5,5 йилдаги пенальтиларидан кўп тепибди деб эшитдим” деб жамоасининг ўйинидаги муаммолардан кўра рақиб томонга тош отиш билан банд бўлди. Ва бу “Маур системаси”ни “ёқиб олган” Клоппнинг шахсиятига хос бўлмаган биринчи ҳодисага айланди.

Бунга сабаб нима? Мағлубият аламими? Ёки “МЮ”нинг унга пешқадамлик курашини таклиф этганими? Назаримда ҳар иккисининг ҳам таъсири бор. Аммо энг асосийси, у энди аввалги Клопп эмас. Англиянинг энг машҳур клуби, амалдаги чемпион жамоага устозлик қилмоқда. У ҳам, клуб ҳам ўз даражасидан юқорилади. Ва энди бошқаларга бўлган муносабат ҳам ўзгарди.

Хабарингиз бор, Юрген Клопп бу мавсум АПЛ тақвими, бошқа биринчиликлар пандемия даврида ҳамон бешта ўзгариш билан ўйинларни ўтказаётгани, АПЛ эса бунга қарши чиқаётганини тинимсиз танқид қилиб келди. Албатта, мураббийнинг эътирозларида асос бор, чунки “Ливерпуль”чалик ҳеч қайси клубнинг муҳим ўйинчилари сафдан чиқмади. Ва бу жараён ҳамон давом этяпти. Клопп мана шу қийин даврда ҳам клубда неча йиллардан бери меҳнати эвазига тўплаган баланси ҳамда ижрочилар маҳорати билан АПЛда ҳамон етакчилик қилмоқда. Ярадор аҳволдаям бошқалардан устун бўлиб турибди. Бунинг замирида Клоппнинг меҳнати ётибди, бироқ биз билган Юрген муттасил равишда тизим ва бошқаларнинг манзилига эътироз билдирмасди.

Мағлубиятдан сўнг “МЮ” ва “Ливерпуль” берилган пенальтилар ҳақида гапириш, бу борада “МЮ”ни айблаш билан Клопп ҳақиқий “Ливерпуль”чи бўлиб бормоқда. Икки клуб ўртасидаги азалий рақибликни ана энди ҳис қилмоқда. Энди унга бир вақтлардагидек Сэр Алекс Фергюсонни учратиб, “Рим папаси билан кўришгандек бўлдим” деб ўзини камтар кишидек тутиш ярашмайди. Ва бу табиий ҳолат. У ҳамон қувноқ ва харизматик мураббий. Шу билан бирга “Ливерпуль” анъаналарини ана энди тушунди. Янги даражага чиқди. Фергюсон “МЮ”ни бошқараётган пайтда футболчидан тортиб, оддий ходим ҳам унга “БОСС” деб мурожаат қилган бўлса, бугунги кунда мазкур эътироф “Ливерпуль”да Клоппга нисбатан қўлланмоқда. Немис мутахассиси клубини чемпионлик унвони бўйича “МЮ” билан тенглаштириш йўлида ўзи ва рақибларга босим қилиш йўлига ўтди. Бу босимни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам қўллаётгани қанчалик фойда беришини вақт кўрсатади.

Манба: @VIPsport_TV
Киритилди: 09:34, 11.01.2021.
Ўқилди: 4158 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.