"Фрайбург"нинг сенегаллик ҳужумчиси Паписс Сиссе қишки трансфер ойнаси чоғида Англияга кўчиб ўтиши мумкин.
Ҳозирча Бундеслига аутсайдери — "Фрайбург" тўпупари ҳисобланган футболчига "Тоттенҳэм" жиддий қизиқиш билдирган. Германия Бундеслигасининг ўтган мавсумдаги тўпурарига Европанинг бошқа бир қатор жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Бавария" ҳам "Фрайбург"га ҳужумчи борасида таклиф билан чиққан. Аммо футболчининг ўзи Германияда қолишни истамаяпти.
Ўзининг интервьюларида Англия Премьер-лигасида ўйнашни орзу қилишини бир неча маротаба таъкидлаб ўтган ҳужумчи, қишки трансфер дарчасида Лондон жамоасига қўшилиши мумкин. Аммо унинг трансферига бир нарса ҳалақит қилиши мумкин: "Тоттенҳэм" сенегаллик ҳужумчи учун "Фрайбург" сўраётган нархни бермоқчи эмас. Немис клуби эса 14 миллион евродан кам миқдорга ўз тўпурарини қўйиб юбормайди. Лондонликлар футболчи учун "атиги" 10 миллион евро таклиф қилишган.