Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Шоҳруҳ Гадоев: «Озарбойжоннинг баъзи клубларига профессионализм етишмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда Озарбойжоннинг «Кешля» клуби фаолият юритиб, яқиндагина клубни тарк этган azerisport.com мухбири саволига жавоб берди.

— Ҳозирда нималар билан бандсиз?
— Ўзбекистондаман. Ҳозирча ўзимга янги клуб топмадим.

— Нима учун «Кешля»ни тарк этдингиз?
— Жароҳат олганимиздан кейин мураббий менга умуман имконият бермади. Ҳар қандай футболчи жароҳат олиши мумкин. У мен билан ишлаш нияти йўқлиги кўриниб турганди.

— Жамоани тарк этишингиз учун ягона сабаб шуми?
— Маошлар тўлови борасида кечикишлар бўлди. Баъзида икки ой кутдик. Қолган маошимни Ўзбекистонга қайтганимдан кейин олдим.

— Клуб сиздан қарздор бўлиб қолдими?
— Йўқ, клуб менга барча пулни берди. Фақат кечикиш билан тўлади. Бу нафақат менда, балки бутун жамоада рўй берди. Қолган йигитларга маошларни беришдими ёки йўқми, билмайман.

— Озарбойжоннинг бошқа жамоаларидан таклиф тушдими?
— Йўқ, Озарбойжоннинг бошқа жамоаларидан таклиф тушмади.

— Озарбойжон премьер-лигаси ҳақида нима дея оласиз?
— Нормал лига. Унда кўпгина яхши легионерлар тўп тепади. Шунчаки, Озарбойжоннинг баъзи клубларига профессионализм етишмайди. Маошни ўз вақтида беришмайди. Шунингдек, бошқа майда жиҳатлар ҳам мавжуд.

— Озарбойжонга қайтиш ҳақида ўйламаяпсизми?
— Агар яхши таклиф тушса, Озарбойжонга қайтиш ҳақида ўйлаб кўраман. Акс ҳолда қайтмайман. Премьер-лигада бор-йўғи 8та жамоа иштирок этади. Бу кам.

Манба: azerisport.com
Киритилди: 22:32, 11.01.2021.
Ўқилди: 2846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик