Лондоннинг Челси клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш жамоа таркибини янада кучайтириш учун, қишда учта янги футболчи сотиб олиши кераклигини айтиб, қайсарлик қилмоқда. Ўтган ҳафтада бош мураббий ва клуб ҳўжайини Роман Абрамовичлар бу борада суҳбат қуришган. Маълумотларга қараганда Абрамович, бош мураббийнинг фикрини тўлиқ қўллаб қувватлаган ва қишқи трансфер чоғида янги ўйинчилар ҳариди учун 150 миллион фунт стерлинг миқдорида пул ажратишга ваъда берган.
"Челси" бош мураббийининг сўзларига қараганда, жамоа ҳозирда бир нечта чизиқларга футболчи қидирмоқда. Виллаш-Боаш ўнг қанот ҳимоячиси, битта ярим ҳимоячи ва битта ҳужумчи сотиб олишни мўлжаллаяпти.
Роман Абрамовичнинг мураббий шартларига кўнгалиги ва катта миқдорда пул ажратишга рози бўлганлигини ҳисобга олсак, қишки трансфер бозори пайтида "Челси"дан бир қатор шош-шувли ҳаридларни кутиш мумкин.
Лондонликларнинг илк ҳариди куни кеча амалга оширилди. "Челси" "Болтон" ҳимоячиси Гари Кейхил билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Трансфер суммаси 7 млн. фунт стерлингни ташкил этган ҳимоячи қишки трансфер ойнаси очилиши билан Лондонга кўчиб ўтади.
Лондон жамоасини қизиқтираётган футболчилар орасида асосан португалиялик футболчилар кўпроқ тилга олинмоқда. Ярим ҳимоя чизиғига энг асосий номзод қаралган "Тоттенхэм" футболчиси Лука Модрични Виллаш-Боаш ҳамон ўз жамоасида кўришни истамоқда. Аммо"Тоттенхэм" бош мураббийи Ҳарри Реднапп "Челси" яна рад жавобини бериши мумкин. Бошқа номзодлар қаторида "Порту" ярим ҳимоячиси Жоау Моутиньо кўпроқ тилга олинмоқда. Виллаш-Боаш ўзининг собиқ шогирдини аллақачон Лондонга келишга кўндирган деган гаплар тарқалган. Шунингдек, "Порту"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Альваро Перейра ҳам Виллаш-Боашнинг нишонида турибди. Уругвайлик футболчининг тарнсфер нархи 21-25 миллион фунт стерлинг атрофида баҳоланмоқда.
Ва ниҳоят, "Челси" ва лондонликларнинг энг асосий нишони сифатида қаралаётган "Порту" ҳужумчиси Халк борасидаги гап сўзлар кучайгандан кучайди. Ўтган ҳафта "Порту"ни тарк этиб ўзини Виллаш-Боаш жамоасида синаб кўришни истаётганлигини айтган бразилиялик ҳужумчи, қишда Лондонга кўчиб ўтишга яқин турибди. Матбуотда унинг трсанфер нархи хақида турлича суммалар янграй бошлади. "Челси" футболчи учун 84 миллион фунт стерлинг таклиф қилгани ҳақида маълумотлар бор.
"Челси" қишда жамоада янгиланиш ишларини бошлаш арафасида турибди. Агар юқорида айтиб ўтилган трансферлар ижобий ҳал бўладиган бўлса, жамоани бир қатор футболчилар тарк этиши мумкин. Виллаш-Боаш аллақачон қишда трансферга қўйиладиган футболчилар рўйхатини тузиб қўйган, дейилмоқда. Аммо ҳозирча жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар борасида аниқ маълумотлар йўқ. Фақатгина ҳимоячи Алекс ҳозирда жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурган.