Футбол клуби ўз легионер футболчисини рўйхатдан ўтказганлик учун маълум миқдорда пул тўлаб беради. 2021 йилги мавсум учун ЎзПФЛ легионер футболчилар тўлови бўйича иккита таклиф тайёрламоқда:
- кетма-кет (узлуксиз) тўртинчи мавсум Ўзбекистонда тўп сурган легионер футболчини бешинчи мавсумдан бошлаб тўловлардан озод этиш;
- бир легионер футболчи учун йилда бир марта тўлов шакли. Яъни, мавсум ўртасида мазкур легионер бошқа клуб либосини кийса, унинг учун алоҳида тўлов қилинмайди.
Легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 4+1 кўринишида сақлаб қолинади.