Андижанка” жамоасининг узоқ йиллик бош мураббийи Мирон Дмитриевич Кимнинг мамлакатимизда аёллар ўртасида чим хоккей ва футбол ўйинларининг ривожланиши ва оммалашишида хизматлари катта бўлган.
Мирон Дмитриевич Собиқ Иттифоқ аёллар чим хоккейи асосчиси, бош мураббий сифатида бокс, гандбол, аёллар ўртасида чим хоккей ва футбол бўйича қатор мукофотлар эгаси, чим хоккей бўйича Москва олимпиадаси бронза медали соҳиби, Европа Кубоги ва жаҳон чемпионатлари совриндори, тўрт карра собиқ Иттифоқ чемпиони ва шунча маротаба Кубок эгаси, аёллар футболи бўйича Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони, тўрт карра Кубок эгаси ҳисобланади.
Мирон Дмитриевич 7 январь куни 85 ёшга тўлган бўлар эди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футбол фахрийларини хотирлайди ва қадрлайди.