Туриннинг «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду XXI асрнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди. Португалиялик футболчи клублар миқёсида 462 та гол урди. Бу ҳақда IFFHS федерацияси хабар тарқатмоқда.
Иккинчи ўринни эса «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 451 та гол билан эгаллади. Учинчи ўринга «Милан» форварди Златан Ибрагимович лойиқ деб топилди ва 21 асрда 379 та гол киритди.
1. Криштиану Роналду — 462 гол;
2. Лионель Месси — 451 гол;
3. Златан Ибраҳимович — 392 гол;
4. Луис Суарес — 332 гол;
5. Александар Журич — 304 гол;
6. Али Ашфак — 287 гол;
7. Роберт Левандовски — 285 гол;
8. Самуэль Это′О — 282 гол;
9. Давид Вилья — 280 гол;
10. Мартин Камбуров — 278 гол.