Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Европанинг топ клублари ва уларнинг футболчилари нархлари ҳисобланди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг KPMG аудиторлик компанияси молиявий тадқиқот ўтказиб, Европа клубларида тўп тепаётган футболчиларнинг нархини аниқлади. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар тарқатди.

«Реал»нинг умумий таркиби 874,2 миллион еврога баҳоланди. Мадридликларнинг энг қиммат футболчиси сифатида ярим ҳимоячи Каземиро тан олинди. Бразилиялик футболчи 72,6 миллион еврога баҳоланди. Ундан кейин поғоналарни ҳимоячи Рафаэль Варан (70,2 миллион) ва дарвозабон Тибо Куртуа (67,9 миллион) банд этишди.

«Бавария»нинг барча футболчилари нархи эса 943,4 миллион еврони ташкил қилди. Мюнхенликлар сафида ярим ҳимоячи Серж Гнабри энг қимматбаҳо ўйинчига айланди — 99,8 миллион евро. Ҳимоячи Йозуа Киммих (98,3 миллион) ва ярим ҳимоячи Лерой Сане (85,8 миллион) кейинги ўринларни эгаллашди.

«Ювентус»нинг энг қиммат ўйинчиси дея ҳимоячи Маттейс де Лигт эътироф этилди — 90 миллион евро. Иккинчи поғонани эса ҳужумчи Пауло Дибала (65,2 миллион) эгаллаган бўлса, Криштиану Роналду кучли учликка кирди (63,2 миллион). «Кекса синьора»нинг умумий нархи 734,8 миллион еврога тенг бўлди.

«Ливерпуль» таркиби эса 1,094 миллиард еврога баҳоланди. Мерсисайдликлар сафида нархи баланд футболчи сифатида Муҳаммад Салоҳ тилга олинди — 122,2 миллион евро. Мисрлик футболчи нарх борасида Садио Мане (120 миллион) ва Трент Александер-Арнольдни (107,1 миллион) ортда қолдирди.

Ҳужумчи Килиан Мбаппе «ПСЖ»нинг энг қимматбаҳо ўйинчиси деб эълон қилинди — 200 миллион евро. Ҳужумчи Неймарнинг нархи 125 миллион еврога тенг бўлди. Бу борада Маркиньос учинчи ўринни эгаллади — 59,9 миллион. Парижликларнинг умумий нархи 806,6 миллион еврога баҳоланди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 20:53, 12.01.2021.
Ўқилди: 4880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.