Кириш Регистрация

Расман: Шаҳзодбек Убайдуллаев — «Шахтёр» (Солигорск) ўйинчиси

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигасида “Шахтёр” (Солигорск) клубига мухлислик қиладиган бўлишди.  Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳужумчиси ва тўпурари Шаҳзодбек Убайдуллаев бугун Беларусь чемпиони – “Шахтёр” клуби билан шартномани расмийлаштирди.

Беларусь чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар сони яна бир нафарга ошди. «Металлург» клубининг 22 ёшли ҳужумчиси 8 январь санасида Беларусга учиб кетганди. Убайдуллаев бўлғуси клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Кеча томонлар бир тўхтамга келишди ҳамда ўзаро  шартнома имзоланди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур клуб шарафини ўзбекистонлик бошқа бир ўйинчи Жасур Яхшибоев ҳам ҳимоя этганди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳзодбек Убайдуллаев ўтган йили “Металлург” таркибида Суперлиганинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урганди. Бундан ташқари Шаҳзодбек Убайдуллаев 2020 йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушди. МТЖнинг йиғинларига жалб этилди ва учта ўртоқлик учрашувида майдонга туширилди. Шаҳзодбек ўзининг Ўзбекистон МТЖ таркибидаги дебют учрашувидаёқ Тожикистон миллий терма жамоаси дарвозасини ишғол этганди.

Шаҳзодбек Убайдуллаевга “Металлург” таркибидаги самарали мавсум учун миннатдорчилик билдирамиз ва “Шахтёр” (Солигорск) таркибида Беларусь чемпионати ҳамда халқаро майдонларда омад ёр бўлишини тилаймиз!

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 16:07, 13.01.2021.
Ўқилди: 3345 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик