Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Навбаҳор» илк ўртоқлик баҳсида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун Наманган шаҳридаги “Ёш куч” стадионида "Навбаҳор" клуби бу йилги илк ўртоқлик баҳсини Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказди.

"Навбаҳор" мураббийлари мазкур ўртоқлик учрашувининг 1-бўлимида тажрибали футболчиларни майдонга туширишган бўлса, 2-бўлимда бир қатор ёшлар, шунингдек, кўрикдан ўтаётган ўйинчиларни туширишди.

Мазкур ўйинни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳам бевосита стадион трибунасида кузатди.

Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, ўйин анча кескин курашлар остида кечди. Биринчи бўлимда ташаббус кўпроқ мезбонлар тарафида бўлса-да, ҳужумлар якунига етмади.

Танаффусдан кейин ҳар икки жамоа аъзолари қизиқарли ўйин намойиш этишди. Учрашувдаги ягона гол 89-дақиқада урилди. Ўша вазиятда Шерзод Ғуломжонов бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берди. Ориф Юсупов тўпни боши билан андижонликлар дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0. Мазкур гол эса “лочинлар”га ғалаба келтирди.   

“Навбаҳор” навбатдаги назорат-синов баҳсини яна “Андижон”га қарши 16 январь куни ўтказади.

Ўртоқлик баҳси
“Навбаҳор” – “Андижон” – 1:0 (0:0)
Наманган. “Ёш куч” стадиони. 150 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Абдураҳим Жабборов.
Гол: О.Юсупов (89).
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Эҳсони Паншанбе, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азизбек Турғунбоев, Сардор Теляков, Мирзоҳид Ғофуров, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Исломхон Абдуллахонов, Улуғбек Эгамбердиев, Шерзод Ғуломжонов, Самуэль Илие, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Хушнудбек Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Бобур Мамажонов, Абдулҳай Исмоилов, Жамолиддин Баҳромов, Комил Тожиддинов, Достон Абдулаҳаев, Ориф Юсупов, Аббос Ғуломов, Ҳусайн Эргашбоев.
“Андижон” (бошланғич таркиб): Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Абдувоҳид Ғуломов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарҳод Соҳибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов.        

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:40, 13.01.2021.
Ўқилди: 2174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.