«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг Италия кубоги чорак финалига чиққанига муносабат билдирди.
Туринликлар нимчорак финал босқичида «Женоа» устидан қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди. Португалиялик футболчи 88-дақиқада майдонга туширилди.
«Мақсадга эришилди! Шундай руҳда давом этамиз», — дея ёзди Роналду инстаграм орқали.