Куз-баҳор тимизга ўтиш туфайли юзага келган оралиқ танаффусда Владикавказнинг "Алания"си уз таркибини Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов билан кучайтирди. Бу ҳақда "Алания"нинг расмий веб-сайти хабар тарқатган.
2009 йилдан буён Нижний Новгороднинг "Волга" клуби рангларини ҳимоя қилган ҳамюртимиз янги тузилган шартномага кўра, айни вақтда биринчи дивизионда ҳаракат қилаётган ва ўз олдига Премьер-лигага чиқиш мақсадини қўйган "Алания" таркибида 3,5 йил ўйнаб беради.
"Биз Турсуновнинг таркибимизга қўшилганидан бағоят хурсандмиз, — дея таъкидлади қизил-сариқлар бош мураббийи Владимир Газзаев. — Санжар — жуда иқтидорли футболчи ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бири ҳисобланади. У ҳужумкор футболчига хос бўлган ўта зарур сифатларга эга".