Парижликлар устози Маурисио Почеттино мураббийлик фаолиятидаги дастлабки совринига эга чиқди.
Кеча Франция суперкубоги финали доирасида "Марсель" га қарши 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб кубок эгасига айланди. Аргентиналик мутахассис Лондон клубида титулларсиз ўтган 293 ўйиндан сўнг ПСЖ таркибида бор йўғи 3 ўйин ўтказиб Франция суперкубогини қўлга киритди.