УЕФА президенти Мишель Платини видеотакрорлар футбол учун мутлақо тўғри келмаслигини таъкидлаб ўтди.
"Видео футбол учун эмас. Инсондан дурусти йўқ. Футбол инсоний қадриятлар туфайли машҳурлашди. Агар ҳаммаси молиявий қадриятлар билан боғлаб тоашланадиган бўса, ўйин ўзининг оммавийлигини йўқотади.
Футбол адолатсиз қарорлар туфайли жуда оммалашди. Сиз уни дам-бадам ёдга олишингиз, дўстларингиз билан йиғилганда муҳокама қилишингиз мумкин, ахир", — дея Платини гапларидан иқтибос келтирмоқда L’Equipe.














