"Арсенал" бош муррабийи Арсен Венгер Преьмер-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Арсенал"-"Куинз Парк Рейнжерс" клублари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўз футболчиси Андрей Аршавининг шаънига илиқ фикрлар билдирди.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу ўйинда "рус паҳлавони"ининг паси эвазига ван Перси гол киритган ва Лондоннинг суперклубларидан бири бўлмиш "Арсенал" зарур уч очко соҳибига айланди. Айни дамда клуб ўзининг ашадий ва азалий рақиби "Челси"ни 2 очко ортда колдиришмоқда.
"Аршавинга ишонар эдим. У ҳали кўп ишларга қодир. Андрей ўзига нисбатан талабчан инсон, у тинмай машғулотлар билан шуғуланаяпти. Мана, унинг қилган меҳнатлари ўз самарасини бермоқда. Аста-секинлик билан ўз формасини тиклаб олмоқда. Ўйлайманки, у бу натижа билан тўхтаб қолмайди ва ўзи ҳам голлар уришга ҳаракат қилиб кўради" — дея Венгер сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Week.