Бразалия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бари ва "Бунёдкор"нинг собиқ мураббийи — Зико, "Барселона" томон мақтов сўзларини йўллади, дея хабар бермоқда испан матбуоти.
"Томошабоп футбол намойиш этиш учун артист бўлишнинг ўзи камлик қилади. Тинимсиз машғулотлар, майдонда борини бериб ҳаракат қилиш ҳамда жамоавий руҳиятни намойиш этиш ҳам жуда муҳим саналади. "Барселона" ўйинини мумтазам кузатиб борадиганлар, каталонияликлар айнан мана шундай ўйин кўрсатаётганини яхши билишади. Бугунги "Барселона" менга 1970 ва 1982 йиллардаги Бразилия терма жамоасини эслатмоқда", дейди машхур мутахассис.