"Милан" ҳужумчиси Златан Иброҳимович "Манчестер Сити" ҳужумчиси Карлос Тевеснинг "қизил-қоралар" сафига қўшилиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб, аргентиналик ҳужумчи "Милан"ни кучайтира олишини айтиб ўтди.
"Бу борадаги ишлар айни вақтда қандай эканлигидан хабарим йўқ, Тевес "Милан"га ўтадими ёки "Манчестер Сити"да қоладими — буни ҳам билмайман. Аммо бир нарсани айтишим мумкин: Тевес — ақлбовар қилмас ўйинчи. Агар у "Милан"га ўтадиган бўлса, бизга кўп фойдаси тегиши турган гап", деди швециялик ҳужумчи.
"Тевес бизнинг қўшимча қуролимизга айланиши мумкин. Унинг нималарга қодир эканлиги барчага маълум. Тевес жамоани ҳақиқатан ҳам кучайтира олади", дея "Милан" футболчиси Златан Иброҳимовичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Sky Sports".
Аввалроқ, агар "Милан" ёзда Тевесни сотиб олиш мажбуриятини олса, "Манчестер Сити" уни ижара асосида ҳозирдан итальян клубига беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.