Кириш Регистрация

Ривалдо Куманни мақтади ва Зиданни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» афсонаси Ривалдо "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Роналд Куман ва «Реал» устози Зайниддин Зиданнинг ёшлар билан ишлашига баҳо берди.

«Ёш иқтидорларни бошқариш учун муваффақиятли йўл — уларга ҳаддан ташқари кўп босим ўтказмаслик. Мен бу ҳақда ҳамиша айтиб келганман. Ўйлашимча, Куман Бускетс, Месси ва Жорди Альбанинг ўрнига ёшларни тушириш орқали муваффақиятга эришади. Бунинг учун Куман мақтовга лойиқ.

Зидан эса бунинг аксини қилмоқда. У ўтган мавсумда Вальверде, Родриго ёки Винисиус каби иқтидорларга ишонч билдираётган эди. Зидан гапираётган пайтда Винисиус ўз телефонига қараб тургани учун футболчи жазоланиши мумкин экан. Бу ҳақда яқинда ўқидим. Аммо футболчини ўйин амалиётисиз қолдириш орқали курашиб бўлмайди. Бундай ҳолатда сиз фақат ўз жамоангизга зарар келтирасиз. Ҳал қилувчи ўйинларда бу ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Бунда жарима билан чекланиш мумкин», — деди Ривалдо.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 15:14, 16.01.2021.
Ўқилди: 7293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6129]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3480]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3082]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2740]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2220]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2142]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2059]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1949]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1948]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1689]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик