Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ֿ«Женоа» бош мураббийи: «Аталанта»га қарши ўйин қийин бўлади, аммо биз осонликча таслим бўлмаймиз»

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг навбатдаги туридан ўрин олган «Аталанта» ва «Женоа» жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан меҳмонлар бош мураббийи Давиде Баллардини қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

"Аталанта" яхши ҳолатда, аммо биз ҳам ёмон ишламаяпмиз. Йигитларнинг «Ювентус»га қарши ўйинда муносиб қаршилик кўрсата олгани кўриш ёқимли ҳолат албатта. Бизга Бергамода яна бир ажойиб ўйин керак бўлади. Агар сиз «Аталанта» билан уларнинг Чемпионлар Лигаси ўйинидан кейин учрашсангиз, эҳтимол уларнинг кучи 100 фоизни ташкил этмайди, аммо агар «Аталанта» хотиржамлик билан учрашувларни ўтказиб, машғулотларга эътиборларини қаратса, яхши куч ва техникага эга бўлган Италиядаги энг яхши жамоалардан бири эканлигига шубҳа йўқ.

Таркибимиз январь ойидаги трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Кевин Стротман ва ҳимоячи Жером Онгуан билан кучайтирилди. Улар кучли иштиёқ билан келган футболчилар, улардаги ўзини кўрсатиш учун бўлган хоҳишнинг юқорилиги жуда фойдали бўлиши мумкин. Мен янги футболчиларимизни машғулотларда фақат икки марта кўрганман, аммо улар яхши формада ва жисмонан ўйнашга тайёр эканликлари кўриниб турибди. Бугунги учрашувда аблатта бизга қийин бўлади, лекин биз ҳам осонликча таслим бўлмаймиз ва рақибимизга етарлича қийинчиликларни тайёрлаб қўйганмиз", — деди Баллардини.

Манба: Football Italy
Киритилди: 15:37, 17.01.2021.
Ўқилди: 7149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик