Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Италия нашри: «Элдор Феномен!»

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Италия чемпионатида ўзини кўрсатаётган Элдор Шомуродов ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашади.

«Ростов» жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Женоа» сафига ўтгач, секин-аста асосий таркиб футболчисига айланиб бормоқда. 25 ёшли ўзбек футболчиси А Серияда гол киритишни уддалади. Уни ҳатто «Ювентус» ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Италия нашрлари Элдорнинг трансфери борасидаги миш-мишларни кенг ёйишда давом этмоқда. «Le Gazzeta Della Sport» нашри эса, ҳамюртимизнинг А Серия кўникиб олиш жараёни ҳақида каттагина мақолани эълон қилди. Мақоланинг муаллифи Филиппе Грималди Элдорни «Женоа»нинг ягона умиди, деб атади.

«Шомуродов чинакам феномен! У «Женоа»нинг элитада жон сақлаб қолишини таъминлашга қодир сўнгги умид учқуни! У нафақат элитада қолиш, балки бахтли келажакни ҳам таъминлаб бериши мумкин бўлган умид учқуни. У ўз голлари ва майдондаги ҳаракати билан ўзига сарфланган пулларни оқлашга тушиб кетди. Эътиборлиси шундаки, Италияга ер шарининг умуман бошқа томонидан келган йигитнинг ижтимоий тармоқларда мухлислар сони тобора ортиб бормоқда.

Ҳозирги «Женоа» ўзбек учун ўзини кўрсатиш учун қулай имконият. У тўп билан яхши муносабатда бўлади. Керакли паллада узоқ масофага тезлик намойиш эта олади. Иккинчи қаватда ҳам жуда фаол. 25 ёшли ҳужумчи учун бу омиллар супер даражага кўтарилиш учун кўмак бериши аниқ.

«Гриффонлар»нинг янги бош мураббийи – Давиде Баллардини ўзбекнинг ўйинидан кўнгли тўлаётгани аниқ. Мураббий ўзининг сўнгги интервьюларида Осиёдан келган футболчининг машғулотларда қандай тер тўкаётгани ҳақида айтиб берди. «Лацио»га қарши учрашувдан сўнг, Элдор ҳақида ҳамма фикр билдиришни бошлади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Элдор итальян тилини ўрганишни бошлаб юборган. Бу унга Апеннин ярим оролида узоқ қолишига кўмак беради. Гап шундаки, унинг инглиз тили Баллардини билан мулоқот учун камлик қилмоқда. Ҳозирда, Элдорнинг таржимони сифатида молдавиялик ҳимоячи Даниел Думбравану иштирок этмоқда. Яхшиям шу футболчи бор экан, акс холда ҳужумчи кўплаб муаммолар ўчоғида қолиб кетиши мумкин эди.

25 ёшли футболчи ўзбек миллий таоми – ошни жуда соғинган. Шундай бўлса-да, Элдор бунга кўникишга тайёр. У тезроқ Италия футболи билан танишиб олиш мақсадида интилмоқда. У прогресс жараёнида.

Сўнгги пайтларда унинг келажаги борасида турли миш-мишлар урчиб кетди. «Ювентус» томонидан қизиқиш бўлгани қанчалар ҳақиқат эканлигини сир бўлиб қолди. Элдорнинг агенти – Қаҳҳор Мўминов бу воқеага ойдинлик киритишни истамади. «Ростов» бош мураббийи – Карпин эса бунга ижобий муносабат билдирди:

«Бўридан қўрққанлар ўрмонга кирмайди»

Ўша куни Россия футболидаги таниқли инсайдерлардан бири Нобель Арустамян ўз ижтимоий тармоғида вазиятга баҳо берди. Унинг айтишича, қишда Элдорни «Женоа» сотмайди. Ёзда эса, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, Элдор «Ювентус»нинг шорт-листидан ўрин эгаллаган».

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:16, 17.01.2021.
Ўқилди: 6261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик