Айнан ушбу кун (18 январь), 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи баҳсида, Мельбурн шаҳрида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйин ўтказгандик. Бизни фақат ва фақат ғалаба қониқтирарди холос. Акс ҳолда... ўйлаш ҳам қўрқинчли эди.
Кечагидек ёдимда: кийиниш хонасида ҳаяжон, руҳий босим, қисқаси, асабий ҳолат ҳукмрон эди. Ўйинга чиқишдан олдин бош мураббий нотиқларга хос баланд ва аниқ оҳангда шундай сўзларни айтганди: “Йигитлар! Жангчилар! Бугун майдонга устоз сифатида менинг шаъним учун эмас, меҳнат ила топган ўзингизнинг шаънингиз учун ҳам эмас, балки қаерда бўлмасин сизни бугун юрагини ҳовучлаб кузатиб турувчи ота-онангиз шаънию ишончи учун, сизга оқ фотиҳа берган биринчи устозингиз ҳаққи-ҳурмати учун, Ватан шаъни ҳимояси учун майдонга тушамиз! Ортга йўл йўқ! Олға йигитлар!"
Майдонга чиққанимизда мухлисларимизнинг “Умри, но победи!” ёзувли банерини кўргач йигитлар ҳақиқатдан ҳам ортга йўл йўқлигини англаб етишганди.
Аброр Пирриев.
Ўзбекистон терма жамоаси шифокори
Осиё кубоги-2015
Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 3:1
Голлар: С. Рашидов (2ʼ, 79ʼ), В. Шодиев (71ʼ)
Ўзбекистон: И. Нестеров, А. Исмоилов, В. Денисов, Ш. Муллажонов, Ш. Муҳаммадиев (А. Шораҳмедов 86ʼ), А. Ҳайдаров, О. Аҳмедов, Ж. Ҳасанов, Ж. Искандеров (В. Шодиев 66ʼ), Б. Насимов, С. Рашидов (С. Турсунов 90ʼ)
Захира: Э. Суюнов, Й. Кримец, С. Жепаров, И. Сергеев, Л. Тўраев, Т. Кападзе, А. Тўраев, Ф. Сайфиев