Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассислари январь ойида ўз йўналишлари бўйича Малайзияда ОФК таълим курсларида малака ошириб қайтишади, деб хабар бермоқда ЎФФ расмий twitterи.
Ҳар йили январь ойида ҳакамлар, инспекторлар, медиа-офицерлар, комиссалар ва шу каби йўналишларда ОФКга аъзо мамлакатларнинг федерацияларида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг ўз федерациялари томонидан тавсия этилганлари Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида бўлиб, малака ошириб қайтишади. Тадбир AFC Elite Education Seminar, деб аталади ОФК томонидан расмий мақом берилган.
ЎФФ матбуот хизматининг билдиришича, юртимиз мутахассисларидан 20 нафарга яқини ушбу элит семинарларда иштирок этиб, ўз малакасини ошириб қайтишади.