Ҳозирги кунда Россия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлмиш Павел Погребнякнинг ишқида жаҳон футболида "кичик хўтиклар" номи билан машҳур, "А" Сериянинг 1986/87, 1989/90-йиллардаги чемпиони "Наполи" клуби жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.
28 ёшли Павел ҳозирги кунда Бундеслига вакили бўлмиш "Штутгарт" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг “Штутгарт” билан шартномаси шу йилнинг ёзига қадар давом этади. Ҳозирча, томонлар томонидан ҳеч қандай қўимча битим тузилгани йўқ
2008/09 йилги маъвсум УЕФА Суперкубоги финалида "Зенит" -"Манчестр Юнайтед"ни доғда қолдирган эди. Ўша ўйиндан сўнг Павелга қизиқиш тобора ортганди. Павел билан бирга "кичик хўтиклар", яна "Гамбург" вакили Младен Петрич номзодини кўриб чиқмоқда, — дея хабар беради Италия нашрлари.
Эслатиб ўтамиз: Павел Погребняк 2009 йилда "Штутгарт"га келиб қўшилганди. 2011/12 йилги мавсумда у 13 ўйинда иштирок этиб бир голга муалифлик қилди.