Лондоннинг«Челси» клуби Роман Абрамович давридаги энг ёмон мавсумини ўтказмоқда.
Лондонликлар 19 учрашувда 29 очко жамғаришди. Бу сўнгги 18 йил ичида "Челси" учун иккинчи ёмон натижа.
Антирекорд 2015/16 йилги мавсумда ўрнатилганди. Ўшанда жамоа 19 та ўйинда 20 очко жамғарганди.
Қайд этиш керакки, 16-турдан кейиноқ жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.