“Спорт” канали меҳмони бўлган “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов Чемионлар лигаси гуруҳ босқичида кучли жамоалар билан рўбарў келганига қарамасдан, кейинги босқичга бемалол чиқиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
“Аделаида Юнайтед”, “Гамба Осака” ва “Похан Стилерз” каби клублардан кам жойимиз ва қўрқадиган жиҳатларимиз йўқ. Кейинги босқичга чиқиш учун охирги тургача жиддий кураш кечади. Мен шогирдларимга ишонаман. Ўйлайманки, барчаси ўз қўлимизда”, - дейди Миржалол Қосимов.
“Бунёдкор” устози ўзининг мураббийлик фаолиятига ҳам разм солиб ўтди.
“Мураббий сифатида ортда қолган бу мавсум мен учун анчагина самарали йил бўлди, деб ўйлайман. Юқори ўринлар учун чемпионатнинг сўнгги турига қадар яхшигина рақобат бўлди. Бундай қийин учрашувларда иштирок этиб, ўзимга керакли тажрибаларни орттирдим, мураббий сифатида ўсдим”