Испаниянинг "Малага" клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини, Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши кечадиган Испания кубоги нимчорак финалида, ўз жамоасининг яхши имкониятларга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
"Бизнинг ўйин услубимиз "Реал" га қарши баҳсда бизга омад келтириши мумкин. Биз ҳимояда ётиб олиб, қарши ҳужум тактикасидан фойдаланмоқчи эмасмиз. Мадридга 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаш учун ташриф буюрмаймиз. Биз "Реал"нинг қандай жамоа эканлигини ва нималарга қодир эканлигини яхши биламиз. Аммо, айтишим мумкинки, биз уларга жиддий қаршили кўрсатамиз. Жамоамизда ажойиб футболчилар жамланишган. Агар биз ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, Мадрид тўсиғидан ўта олишимиз мумкин. Айтишим керакки, биз уларга яхшигина совға ҳозирлаб қўйганмиз. Бу совға нима эканлигини уларга қарши кечадиган ўйинда кўришингиз мумкин" - дейди "Малага" устози АS нашрига берган интервьюсида.