Италия суперкубоги соврини "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятидаги 33-соврин бўлди.
Португалиялик футболчи ўзи ўйнаган клублар ва терма жамоада қуйидагича миқдорда совринга эга чиққан:
"Спортинг"да — 1та
"Манчестер Юнайтед" — 10та
"Реал" — 16та
"Ювентус" — 4та
Португалия миллий жамоаси — 2та
Ютуқлар сони бўйича Роналду "Барселона" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Хавига етиб олди. Энди улар футбол тарихидаги рўйхатда 9-ўринни эгаллаб туришибди.
"Барселона" сардори Лионель Месси эса 36та соврин билан рўйхатда 4-ўринни эгаллаган.
Футбол тарихида энг кўп соврин қўлга киритган футболчилар (топ-10):
1. Дани Алвес (42).
3. Андрес Иньеста (37)
3. Максвелл (37)
4. Лионель Месси (36)
5. Райан Гиггз (36)
6. Кенни Далглиш (35)
8. Жерар Пике (34)
8. Витор Байя (34)
9. Криштиану Роналду (33)
9. Хави (9)