Кириш Регистрация

Терри: “Анелька ва Алекс “Челси”ни унутганди”

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 20-туридан жой олган “Вулверхэмптон” ва “Челси” клублари ўртасидаги ўйиндан кейин маҳаллий матбуот “аристократлар”да мувозанат бузилгани ҳақида бонг уриб, бунга асосий сабабчи сифатида бош мураббий Виллаш-Боашни кўрсатиб ўтди. Журналистлар вазиятга ойдинлик киритиш учун жамоа сардори Жон Терри фикри билан қизиқишди:

“Мен Виллаш-Боашни тўлиқ қўллаб қувватлайман”, дея гап бошлади Терри. “Жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Мураббий клубдаги фаолиятидан қониқаётган футболчиларни олиб қолишини, янги клуб истагидагилар эса “Челси”ни тарк этиши мумкинлигини аниқ-тиниқ тушунтириб ўтган. Бугунги газеталарда “Вулверхэмптон” дарвозасига киритилган голни Виллаш-Боаш билан нишонлашни истамаганим ҳақида ёзилди. Бироқ бу нотўғри. Рақиб голдан кейин ўйинни тезроқ бошлашни истади. Мен эса бу пайтда ўз жойимни эгаллаб улгуришим керак эди ва шунинг учун ҳам мураббий томон ошиқишни кейинга қолдирдим. Шундай бўлсада, ўйиндан кейин муҳим ғалабани барибир нишонлай олдик”.

“Аслида йўқ нарса ҳақида ёзиш ва уни мутолаа қилиш барча учун қизиқ бўлиши мумкин. Биз иложи борижа кўпроқ ғалаба қозонишимиз керак. Аминманки бунга эриша оламиз. Виллаш-Боаш “Челси”га келаганидан кейин кўплаб футболчиларнинг нафақат стадион, балки машғулот давомидаги фаоллигини ҳам ўзгартира олди”.

“Анелька ва Алексга тўхталадиган бўлсам, улар бошқа клуб ҳақида ўйлашни бошлаши билан, “Челси” ҳақида унутишди. Виллаш-Боаш биринчи ўринга клубни қўймайдиган футболчиларни таркибда кўришни истамайди! Абрамович мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Бугунги ўзгшаришлар қисқа муддатли самара учун эмас, узоқни кўзлаб қилинмоқда. Виллаш-Боаш бизда мураббий бўлиб қолади ва биз унинг қарорини хурмат қилишимиз керак”, дея фикрини якунлади Жон Терри.

Киритилди: 10:43, 04.01.2012.
Ўқилди: 60300 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.