«Барса» Мессининг жазосини енгиллаштирилишидан умид қилаётган эди. Бироқ, Испания қироллик футбол федерацияси каталонияликларнинг аргентиналик футболчининг икки учрашувга дисквалификация қилиш тўғрисидаги апелляциясига рад жавобини берган.
Шу тариқа, Месси Испания чемпионатининг навбатдаги «Эльче»га қарши кечадиган учрашувини ўтказиб юборади. Футболчи жазонинг биринчи қисмини «Корнелла» га қарши 1/16 Испания кубоги ўйинида қатнашмаган ҳолда ўтаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Лионел Испания Суперкубоги финали, «Атлетик» га қарши ўйинда (2:3) майдондан четлатилган эди.