Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Марко Боррьелло: "Ювентус"да ўйнаш - мен учун шараф"

Баҳо:
+ | -

Кейинги ярим йилни "Ювентус"да ўтказиши аниқ бўлган "Рома" ҳужумчиси Марко Боррьелло Турин клубида тўп суриш унинг учун шараф эканлигини айтиб ўтди.

"Ювентус" сафида тўп суриш мен учун катта шараф. Жаҳоннинг энг ёрқин клубларидан бири томонидан эътироф этилиш - бу ақлбовар қилмас ҳодиса. Ҳозир "Ювентус"да барқарор жамоа бор. Бу жамоа  ҳар доим жанговар кайфиятда ва ғалабаларга ташна. Бу жамоада ўзимни фақат яхши томондан кўрсата олишимга умид қиламан", деди ҳужумчи.

"Мен ҳозирги "Ювентус"нинг деярли барча ўйинлари билан - баъзилари билан клуб даражасида, бошқалари билан терма жамоа миқёсида - бирга тўп суриб улгурганман. Мирко Вучинич билан "Рома"да бирга ўйнаганмиз, Андреа Пирло билан эса "Милан" шарафини бирга ҳимоя қилганмиз", деди Италия терма жамоаси аъзоси.

"Ишқибозларга шуни айтмоқчиманки, менинг сотиб олинишим ижарага олинишимдан кўра фойдалироқ бўларди. Бундан бошқа ҳеч нима демоқчи эмасман. Ҳар қандай сўзлардан кўра амалдаги иш муҳимроқ эканлигини майдонда исботлаш умидидаман. "Ювентус" либосини кийишга ҳақли эканимни исботлашни хоҳлайман", дея ҳужумчи Марко Боррьеллонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Турин клуби расмий сайти.

Манба: www.stadion.uz.

"Ювентус" яна ўз йўналишида кетмоқда. Яъни Италия терма жамоаси футболчиларини Туринга йиғмоқда. "Ювентус"нинг энг кучли даврларида ҳам таркибнинг катта қисми маҳаллий футболчилар асосида ташкил қилинарди. Хайр, Красич...

Киритилди: 11:39, 04.01.2012.
Ўқилди: 49970 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.