Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Вадим Евсеев: «Ўруновнинг салоҳияти юқори»

Баҳо:
+ | -

«Уфа» клуби собиқ бош мураббийи Вадим Евсеев "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида «Спартак» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

– Сиз Остон Ўруновни яхши биласиз, у билан «Уфа»да бирга ишлагансиз. Нима деб ўйлайсиз, футболчи Москва ва «Спартак» мухлислари босимига дош бера олмадими ёки яна кутишимиз керакми?

– У 19 ёшда эканини унутманг. Бундай ёшда ҳар қандай киши янги клубга мослашиб кета олмайди. Ўрунов Россия чемпионатига келганига ҳали икки йил бўлгани йўқ.

Унга вақт ва мураббийнинг ишончи зарур. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Лекин «Спартак» каби жамоада ҳар қандай мураббий дарҳол натижа кўрсатиши керак.

Остоннинг салоҳияти юқори. Жисмоний жиҳатдан у етук ўйинчилардан қолишмайди. Масалан, унинг жисмоний кўрсаткичлари Влашичники билан бир хил. Мушаклар вазни уларда бир-бирига яқин. Тезликда алдаб ўтиш, майдонни кўра олиш, зарба — унда барча нарса бор!

Аммо биз Хорватия терма жамоаси аъзоси, ЦСКАга қадар АПЛнинг «Эвертон» клубида ўйнаган футболчи билан Ўзбекистон чемпионатидан келган ўйинчини таққослаяпмиз. Шунингдек, уларнинг ёши турлича. Влашич етук ўйинчи сифатида келган бўлса, Ўрунов энди бошламоқда. Эҳтимол, доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижарага ўтиши керак.

У «Спартак» клубига ўтгунга қадар, ЦСКА унга қизиқиш билдирганди. Юз фоиз. Аслида ЦСКА январь ойида унга виза қилиб бера олмагани учун Остон «Уфа» сафига қўшилганди. Шунингдек, унга "Рубин" ҳам даъвогарлик қилганди. Август ойида қозонликлар билан ўйнаганимизда жамоа бош мураббийи Слуцкий мендан Ўрунов ҳақида батафсил маълумотларни сўраганди.

– Ўрунов ментилитет жиҳатдан жиддий клубда ўйнашга тайёрми?
– Камтар, оғир-босиқ йигит. Мақтанчоқ эмас.

– Унинг инстаграмга қўйган сурати борасида нима дея оласиз?
– Бўлар иш бўлди — нима муаммо? Мен учун муҳими шуки, у машғулотда ўйинни ўзига олишдан, алдаб ўтишдан қўрқмасди. Жамоадошлари, албатта, бундан жаҳли чиқарди. Бир марта унга нисбатан қўпол ўйнашганди. Аммо у на оғриқни, на тажовузкорликни кўрсатган эди. Ўрунов оғриққа сабр қилишни билади. Ўйлашимча, унинг келажаги порлоқ.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 11:22, 23.01.2021.
Ўқилди: 3330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz