Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Aлишер Aрипов: «Тиббий кўрикдан ўтишда клубларимизга қулайликлар яратиб берилмоқда»

Баҳо:
+ | -

Биласиз, футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ташкил этган малакали шифокорлардан иборат Тиббий комиссия COVID-19 пандемияси даврида клублардаги футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар орасида эпидемиологик вазиятни ва уларнинг соғлиги ҳолатини назорат қилиш бўйича самарали иш олиб бора олди ва бу 2020 йилги мавсумни жиддий кечикишларсиз якунлаш имконини берди.

Комиссия 2021 йилда ҳам клубларга тиббий масалаларда яқиндан кўмак бериш бўйича иш олиб бормоқда. Эндиликда жамоаларнинг мавсум бошланиши арафасида тиббий кўрикдан ўтиш жараёни олдингидек фақат Тошкентда ўтказилмайди. Ҳар бир клуб янги мавсум тайёргарлиги доирасида тиббий кўрикдан ўтиш учун пойтахтга келиши шарт бўлмайди ва ўз шаҳрида жойлашган тиббий муассасада кўрикдан ўтиши мумкин бўлади.

Ушбу жараённинг қай тариқа ташкил этилиши ва унинг афзаллик томонлари ҳақида ЎзПФЛ Тиббий комиссияси раиси – тажрибали спорт шифокори Aлишер Aрипов сўзлаб берди:

- Одатда ҳар мавсум олдидан жамоалар барча аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади. Мазкур жараён илгари марказлаштирилган ҳолда Тошкентда ўтказиб келинар эди. Бунинг қатор афзаллик томонлари бор бўлса-да, бир жиҳатдан бутун таркибни йиғиб, Тошкентга келиб-кетиш, қолаверса, барча клублар бир тиббий муассасада кўрикдан ўтгани боис навбати келишини кутиш ҳар қандай клубнинг мавсумолди режаларида кичик қийинчиликлар юзага келтирар эди. Шу каби жиҳатларни бартараф этиш, клубларга бу борада енгиллик яратиш мақсадида эндиликда мавсум олди тиббий кўрикдан ўтишда жамоаларга ўз шаҳрида жойлашган тиббий муассасаларга мурожаат қилишга рухсат берилди. Клуб энди пойтахтга келиб-кетиши зарур бўлмайди.

Тиббий комиссия томонидан текширувдан ўтиш лозим бўладиган кўриклар рўйхати ишлаб чиқиб, клубларга тақдим этилади. Клуб исталган тиббий клиникада мазкур текширувлардан ўтади. Бунинг яна бир қулай жиҳати шундан иборатки, агар жамоа ўз қароргоҳида ёки бошқа бирор жойда йиғин ташкил этаётган бўлса, Тошкентдан ёки вилоят марказидан мавжуд бўлган мобил лабораторияларни ўша қароргоҳга таклиф этган ҳолда ҳам тиббий кўрикни ташкил этиши мумкин бўлади.

Ва якунда ҳар бир футболчининг тиббий текширув натижалари ва хулосалари ЎзПФЛнинг махсус электрон тизими – MyLeague онлайн платформасига юкланади. Бу орқали энди ҳар бир футболчининг тиббий маълумотлари электрон шаклда тўпланиб, мониторинг қилиб борилади. Бу ҳам олдинга ташланаётган қадамларимиздан бири, деб ўйлайман.

Ҳали олдиндаги режаларимиз катта. Мақсадимиз шуки, ҳар бир клубда фаолият олиб бораётган шифокорлар фаолиятига кўмак берайлик, уларнинг иш кўлами ва самарадорлигини оширайлик. Секин-аста спорт шифокорлари сонини орттирган ҳолда яқин келажакда ҳар бир клубимизда бир неча нафар шифокордан иборат тиббий марказ фаолият юритишига эришмоқчимиз, - деди малакали шифокор.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:30, 23.01.2021.
Ўқилди: 1515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.