Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Швайнштайгер: "Ҳиндистонга қарши ўйинни интизорлик билан кутмоқдаман"

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг етакчи ўйинчиларидан бир Бастиан Швайнштайгер 10 январь куни Ҳиндистон терма жамоасига қарши учрашувни интизорлик билан кутмоқда. "Hindustan Times" газетаси учун ёзган мақоласида футболчи ҳиндистонлик ва бавариялик ишқибозлар ўртасида ўхшашликлар борлигини айтиб ўтди.

"Ҳиндистоннинг футболга бўлган муҳаббати билан танишиш мен учун ғоят қизиқарли. Ҳиндистонликлар 1950 йиллардан то 1960 йилларга қадар қитъанинг энг кучли термаларига қаторига кирганини билиб, ҳайрон қолдим. Шундан кейин улар нима учун сояда қолиб кетишгани қизиқ. Балки мамлакатда спортнинг бу турини оммалаштириш учун жаҳоннинг машҳур клубларини кўпроқ таклиф қилиш керакдир?", дейди германиялик футболчи.

"Ҳиндистонда бўлган танишларим у ерда одамлар дўстона ва таъсирчан эканлигини айтишганди. Мен ўзим "Бавария" ишқибозлари ҳақида шундай фикрдаман. Ўйлашимча, биз Деҳлида вақтни яхши ўтказамиз", деди "Бавария" ярим ҳимоячиси.

"Қаҳрамонлар ва уларнинг ортида охиригача туриб берадиган ишқибозларсиз футбол нима ҳам бўларди? Байчунг Бхутиянинг хайрлашув учрашуви муносабати билан Деҳлида ташкиллаштирилаётган Ҳиндистон термаси ва "Бавария" ўртасидаги учрашув арафасида мен шулар ҳақида ўйладим. Ишқибозлар стадионни тўлдиришларига умид қилаяпмиз", дея футболчи ҳинд газетасидаги ўз мақоласини якунлаган.

Ҳиндистон терма жамоаси ва "Бавария" ўртасидаги учрашуви 10 январь куни ҳинд футболи афсонаси Байчунг Бхутиянинг футбол билан хайрлашиши муносабати билан ташкиллаштирилмоқда. Ҳиндистон терма жамоасидаги 1995 йилдан 2011 йилгача давом этган фаолияти давомида "Худонинг ҳинд футболига берган туҳфаси" дея таърифланган футболчи 107 учрашувда майдонга тушиб, 43 маротаба гол уришга муваффақ бўлган.

Манба: www.goal.com

Швайнштайгер Шохруххон ёки Раж Капурни мухлиси бўлса керак...

Киритилди: 14:32, 04.01.2012.
Ўқилди: 54683 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.