Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

"Вольфсбург" Дубайда "Бунёдкор" билан ўйнамоқчи

Баҳо:
+ | -

15 январь куни Ўзбекистон чемпиони Германия “Бундеслига”си иштирокчиси билан ўртоқлик учрашувида куч синашади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Бунёдкор” аъзолари икки ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларини Бирлашган Араб Амирликларида олиб боришади. Ушбу йиғин доирасида Миржалол Қосимов шогирдлари 18-23 январь кунлари “Matchworld Cup 2012” халқаро турнирида иштирок этишади.

Ушбу турнир ташкилотчилари – “MarchWorld” компанияси ходимлари орқали “Вольфсбург” клуби вакиллари “Бунёдкор” жамоасига ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи билан чиқдилар. Тошкент жамоаси раҳбарияти ушбу таклифга розилик билдиришиб, учрашувни 15 январда ўтказиш бўйича германияликлар билан келишиб олди.

“Вольфсбург”ни жаҳонга машҳур Феликс Магат бошқариб келмоқда. Жамоа таркибида Арне Фридрих, Томас Хитцльшпергер, Ҳасан Салихамижич, Жозуе, Кристиан Треш, Макото Хасэбэ, Марио Манжукич ва бир қанча бошқа юлдуз футболчилар ҳаракат қилишади. Жорий чемпионатда “Вольфсбург” аъзолари биринчи даврадан сўнг 20 очко жамғаришиб, 12-поғонани эгаллаб туришибди. “Бўрилар” еврокубокларга йўлланма берувчи худуддан, аниқроғи 6-поғонадаги жамоадан атиги иккитагина ғалабага ортда қолишяпти. Клубнинг энг яхши тўпурари хорватиялик Марио Манжукич ҳисобланади. Унинг ҳисобида саккизта гол мавжуд.

Давралар оралиғидаги танаффус олдидан Феликс Магат шогирдлари “Штутгарт” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди. Иккинчи даврадаги илк ўйинда “Вольфсбург” аъзолари “Кёльн”ни қабул қиладилар.

Германиянинг 2009 йилги чемпионларига қарши учрашув “қалдирғочлар”нинг мавсумолди тайёргарлик жараёни учун фойдали бўлиши аниқ.

Ушбу учрашув ўтказиладиган жой ва бошланиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Бизнинг маълумот:
Вольфсбург (Германия)
Ташкил топган йили: 1945
Ранглари: оқ-яшил
Ютуқлари: Германия чемпиони – 2009
Стадиони: “Фольксваген-Арена” (Вольфсбург). 30,000 томошабинга мўлжалланган
Бош мураббий: Феликс Магат

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:12, 04.01.2012.
Ўқилди: 46477 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик