Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Робиньо: "Тевес "Милан"ни кучайтира олади"

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Робиньонинг айтишича, "Манчестер Сити"даги собиқ жамоадоши - Карлос Тевес россонерилар билан бирга муваффақиятга эриша олади. Бу ҳақда Football Italia интернет нашри хабар бермоқда.

Италиянинг амалдаги чемпиони "Манчестер Сити" бош мураббийи Роберто Манчини билан келиша олмай қолган аргентиналик ҳужумчини ўтган йилнинг охиридан бери ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

"Мен Тевес билан бирга ўйнаганман. У кучли ўйинчи эканини ишонч билан айта оламан", деди Робиньо "Corriere dello Sport" нашрига берган интервьюсида.

Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ҳужумчи Антонио Кассано юраги билан боғлиқ муаммо сабаб сафдан чиққан сабаб россонерилар айнан Тевес унинг ўрнини тўлдира олади, деган фикрдалар.

"Златан Иброҳимовичнинг "Милан"га Кассано етишмаётгани ҳақидаги фикрига қўшиламан", дея қўшимча қилди Робиньо.

Тевес билан боғлиқ гап-cўзлар ўз чўққисига чиққани сайин, "Милан"ни тез орада Алешандре Пато тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар ҳам урчиди. Футболчи жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан келиша олмай қолганидан сўнг уни "ПСЖ"га ўтиб кетиши ҳақида кўп гапирилмоқда.

"Мен Патога шу ерда, "Милан"да қолишни тавсия қилган бўлардим. У бу ерда вақти келиб "Олтин тўп"нинг эгасига айланиши мумкин", деди "Милан" ҳужумчиси Робиньо.

Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 17:43, 04.01.2012.
Ўқилди: 53583 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.