Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Мустафо Денизли "Персеполис" бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Теҳроннинг "Персеполис" клуби янги бош мураббийи Мустафо Денизлининг таъкидлашича, у клубдаги вазиятни ўзгартириш учун келган ва ўзида бунга масъулият ҳис қилмоқда. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар бермоқда.

62 ёшли туркиялик мутахассис бунгача 2006 йилдан 2007 йилга қадар "Персеполис"га устозлик қилган, жамоада жориий қилган ўйин услуби билан мухлислар меҳрини қозонган, аммо жамоа билан катта муваффақиятларга эриша олмаганди.

Денизлининг иккинчи қайтиши "Персеполис" оғир даврларни бошдан кечираётган бир вақтга тўғри келди: Теҳрон клуби Эрон Про-лигасида 9-ўринда бормоқда ва мусобақа етакчиси ва азалий рақиби - "Истиқлол"дан 14 очкога орқада қолмоқда.

"Сўнгги бор бу ерда иш олиб борган вақтим биз ҳеч қандай совринни қўлга кирита олмагандик, аммо ишқибозлар мени илиқ кутиб олишди, демак, ўша вақтда жамоа кўрсатган ўйин уларга маъқул келган", деди туркиялик мутахассис.

"Мен ўзимни ишқибозлардан қарздор деб ҳис қиляпман ва улар учун совринни қўлга киритиш керак деб ҳисоблайман, шунинг учун ҳам "Персеполис"да иш бошладим. Айни вақтда жадвалда тўққизинчи ўринда турибмиз ва имкон қадар келаси йили Осиё Чемионлар Лигасида тўп суриш имконини берадиган ўринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Аммо келаси мавсум мамлакат чемпиони бўлишга ҳаракат қиламиз", дея қўшимча қилди "Персеполис"нинг янги бош мураббийи Мустафо Денизли.

"Персеполис" 2012 йилги Осиё Чемпионлари Лигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" ҳамда Қатарнинг "Ал-Ғарафа" клублари билан бирга "D" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳнинг тўртинчи иштирокчиси 18 февраль куни БААнинг "Аш-Шабоб" ҳамда Фарғонанинг "Нефтчи" клублари ўртасидаги плей-офф учрашувидан сўнг маълум бўлади.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 18:02, 04.01.2012.
Ўқилди: 56152 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.