UFC-257 доирасида бўлиб ўтган Макгрегор ва Порье ўртасидаги жангда Дастин техник нокаут билан ғалаба қозонди. Конор эса жангдан кейинги фикрларини билдирди:
“Оёғим тўлиқ ишдан чиқарилди. Ҳимояланганда ҳам оғриқ кучли бўлди. Дастин эса зўр уришди. Лоукик тепганида мураббийи унга ажойиб зарба деб бақирди. Ва мен хаёлимда - ҳа ростдан ҳам, деб ўйладим. Ҳеч қандай баҳонам йўқ. Дастин феноменал ўйин қилди. Мен эса ҳужумга шошдим, вазиятга мослаша олмадим. Бу аччиқ дори ва уни ютиб юборишим керак. Мен йўлини топаман, тикланаман ва олдинга юришда давом этаман. Услублар жангнинг пойдевори, менда ҳали кўп яхши услубий вариантлар бор. Дастин билан трилогияга эса умуман бошқа ёндошув билан чиқаман”, — деди К.Макгрегор.