Англия кубоги 1/16 финал босқичи доирасида «Челси» - «Лутон» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда "кўклар" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олди.
Жамоалар ўртасидаги қизиқарли кечган баҳсда "Челси" футболчиси Темми Абрахам хет-трик қайд эди.
2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Англия Кубоги доирасидаги ўйинда "Челси" футболчиси Оскар рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилган эди. Ўшандан бери "аристократлар"нинг ҳеч бир аъзоси хет-трик қайд эта олмаётганди. Абрахам эса бугун бу ишни уддалади.
Қизиқарли томони шундаки, Англия Кубогида илк хет-трик қайд этган инглиз футболчиси жамоанинг бугунги кундаги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳисобланади. У 2007 йили ушбу натижани расмийлаштирган эди.