Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

ОФК Осиёнинг энг яхши легионер футболчисини аниқлади

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея миллий терма жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенхем» клуби футболчиси Сон Хын Мин ОФК талқинига кўра 2020 йилнинг халқаро майдонда тўп сураётган Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мукофот одатда Осиёлик футболчиларнинг минтақадан ташқаридаги ўйинлари, шунингдек, терма жамоадаги ҳатти-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, ўз эгасига топширилади.

2020 йилда Жанубий Кореяда йил футболчиси деб топилган шунингдек, утган йилдаги маҳсулдорликни жорий мавсумда ҳам жадал давом эттираётган Сон, ҳозирга қадар ушбу совринга 3 маротаба эга чиққан. Кореялик юлдуз, жорий мавсум АПЛ да 18 ўйин ўтказиб, 12 гол ва 6 ассист муаллифига ҳам айланган.

Осиёнинг энг яхши футболчисини аниқлаш жараёни қизиқарли тарзда кечди. Якунда, кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:

1.Сон Хын Мин ("Тоттенҳем"/Жанубий Корея)

2.Меҳди Тареми ("Порту"/Эрон)

3.Али Аднан ("Ванкувер"/Эрон)

4.Никита Рукавица ( "Маккаби Хайфа"/Австралия)

5.Сердар Азмун ("Зенит"/ Эрон)

6.Тахекиро Томиясу ("Балонья"/Япония)

7.Ли Кан Ин ("Валенсия"/Жанубий Корея)

8.Кавех Резаи ( "Шарлеруа"/ Эрон)

9.Такуми Минамино ( "Ливерпул"/ Япония)

10. Даити Камада ( "Айинтрахт" Франкфурт/ Япония)

Манба: AFC.com
Киритилди: 00:08, 25.01.2021.
Ўқилди: 7772 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.