Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси ва сардори Пьер-Эмерик Обамеянг АПЛ навбатдаги тури доирасида жамоасининг «Саутгемптон»га қарши баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.
Бу ҳақда Sky Sports маълум қилади. Габонлик футболчи баъзи шахсий сабаблари туфайли мамлакат кубоги 1/16 финал учрашувини ҳам ўтказиб юборган эди.
У ўшандан бери ҳали клуб базасига бориб қўшилмади. Унинг қачон сафга қайтиши эса номаълум. Шунингдек, «тўпчилар»нинг яқинлашаётган тур ўйини олдидан Пабло Мари ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.