Кириш Регистрация

Бэйл саккиз йил деганда илк бор ушбу натижани қайд этди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби Англия клубоги 1/16 финал баҳси доирасида «Уикомб»ни йирик ҳисобда таслим этганидан хабарингиз бор (4:1).

Учрашувда «шпорлар» аъзоси Гарет Бэйл майдонни голсиз тарк этмади. У биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштирувчи аниқ зарба муаллифига айланди.

Қайд этиш керак, уэлслик форвард ушбу турнир доирасида 8 йил деганда илк бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. У охирги марта 2013 йилда «Ковентри» дарвозасига тўп киритган эди.

Маълумот учун, Бейл жорий мавсум «Тоттенҳем» сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб 4 марта рақиблари дарвозасини аниқ ишғол этган.

Киритилди: 11:29, 26.01.2021.
Ўқилди: 3221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.