«Интер» устози Антонио Конте иккита ўйинга дисквалифиция қилинди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатмоқда.
Конте «Удинезе» (0:0) жамоасига қарши ўйинда жазоланди. «Нерадзуррилар» устози учрашувни бошқариб борган ҳакамлар билан тортишиб қолганди.
Қайд этилишича, дисквалификациядан ташқари, Конте 20 минг евро молиявий жаримага ҳам тортилди.