Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати вакили Маъмур Мамадалиевга мурожат қилиб, Ислом Тўхтахўжаев борасида клуб раҳбариятидан аниқ маълумот билиб беришини сўрадик.
Ушбу мурожаатимизга Маъмур лаббай деб жавоб бериб, "Локомотив" футбол клуби раҳбариятидан сайтимиз учун аниқ маълумот олиб берди.
- Тўхтахўжаевдек ҳимоячини ҳар ким ўз жамоасида кўришни истайди. Биз уни жамоага таклиф қилиб, музокара жараёнини деярли якунлаб бўлганмиз. Ислом Тўхтахўжаев айни пайтда Фарғона-Тошкент йўлида. У бугун кечгача пойтахтга етиб келади. Шунда келишувнинг якуний қисми олиб борилади, - дейилади Локомотивнинг бизга берган маълумотида.