Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Анчелотти: "Биз Патони сотиб олмоқчи эмасмиз"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Карло Анчелотти "Милан"га қарши ўртоқлик ўйини олдидан бироз ҳаяжонланганини айтиб, у бошқараётган жамоа Алешандре Пато ва Какага қизиқиш билдирмаганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Football Italia интернет-нашри хабар бермоқда.

Россонериларнинг собиқ устозининг "ПСЖ"даги фаолияти "Милан"га қарши ўртоқлик учрашувида қайд этилган 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошланди.

"Жамоамиз яхши ўйин намойиш этди. "Милан"га қарши тўп суриш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандман. Биз кучли жамоага қарши тўп сурдик ва ўзимнинг собиқ жамоамга қарши чиқиш мени бироз ҳаяжонлантирди. "ПСЖ"даги фаолиятим ажойиб бир тарзда бошланди", деди италиялик мутахассис.

Учрашув тақдирини "ПСЖ" 45 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи эканлиги айтилаётган Пато томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. "ПСЖ", шунингдек, "Милан"нинг собиқ етакчиси - Какага ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.

"Каканинг Мадриднинг "Реал" жамоаси билан амалдаги шартномаси бор, шунинг учун ҳам унинг "ПСЖ" келиши ҳеч бир имконсиз ишдир", деди Анчелотти.

"Биз ўйинчиларни, қачонки уларнинг клублари уларни сотишга тайёр бўлганларида сотиб олишимиз мумкин. Пато "Милан"нинг футболчиси ва унинг жамоа билан шартномаси бор, шунинг учун ҳам биз унга қизиқиш билдираётганимиз йўқ", дея қўшимча қилди "ПСЖ" бош мураббийи Карло Анчелотти.

Манба: www.football-italia.net
Киритилди: 16:37, 05.01.2012.
Ўқилди: 53574 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.