«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Италия кубогининг чорак финал босқичида бўлиб ўтган «Интер»га қарши ўйинда Ромелу Лукаку билан можарога боргани учун клуб томонидан жазога тортилмайдиган бўлди.
"Corriere della Sera" тарқатган хабарга кўра, "россонери" раҳбарияти вазиятни ўрганиб чиқди, швециялик футболчи билан учрашув ўтказди. Якунда 39 ёшли футболчини жаримага тортмасликка қарор қилди.
Ибраҳимович кейинчалик интервью бериб, Лукакуга нисбатан ирқчилик қилмаганини таъкидлади.