Мавсумнинг охирига келиб "Бавария" ҳужумчиси Марио Гомеснинг мюнхенликлар билан тузган амалдаги шартномаси тугаши керак эди.
Гомесни қўлдан чиқаришни истамаётган мюнхенликлар эса футболчининг қўлига инкор қилиб бўлмайдиган, янги шартнома таклифи билан чиқишди. Энди келаси йил ҳам Гомес Бундеслигада "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.
"Мюнхенда эканлигимдан жудаям бахтиёрман. "Бавария"да ўйнар эканман - ўзимни худди уйимда юргандек ҳис қиламан. Энди бошқа клубга ўтишим борасида ўйламасам ҳам бўлади", - дея Марио Гомес сўзларидан иқтибос келтиради transfermarkt.de веб сайти.
Эслатиб ўтамиз: Марио Гомес 2009 йилнинг 26 май куни "Штутгарт" клубидан "Бавария" таркибига қўшилган эди. "Бавария" Марио Гомес учун ўша вақтда "Штутгарт" ҳисобига 35 млн. евро ўтказиб берган эди.