Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Нигериялик 7 нафар ўсмир футболчи алдов йўли билан Ўзбекистонга олиб келингани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Нигериялик етти нафар ёш йигит профессионал футбол билан шуғулланиш таклифи билан Ўзбекистонга алдов йўли билан олиб келингани маълум бўлди. Бу ҳақда The Guardian’га таяниб «Gazeta.uz» хабар қилди.

Таъкидланишича, энг камида етти нафар 16—19 ёшли нигериялик ўсмирлар 2020 йилнинг декабрида Нигериядан Ўзбекистонга олиб келинган. Уларни асли нигериялик бўлган ва ўзини футбол агенти деб таништирган шахс олиб келган.

«Мен агентга 6 минг доллар бердим, шундан 3,9 минг доллари виза тўғрилаш, чипта олиш ва бошқа харажатларга кетди.

Агент ота-онамга мени иккинчи дивизионда тўп суришим ва яхши пул ишлашимга ваъда бериб, уларни кўндирди. Шунингдек, у мени олий дивизион клубига олиб чиқишини айтди. Бироқ декабрда Ўзбекистонга етиб келгач, у эндигина 14 ёшгача бўлган болалардан иборат клуб очганига гувоҳ бўлдим», — дейди воқеа иштирокчиси бўлган 16 ёшли Оньека Бенсон.

Маълумотларга кўра, ёшларни олиб келишдан олдин уларнинг кўникмалари баҳоланмаган, ҳаттоки уларнинг ўйин видеоси ҳам кўрилмаган. Йигитлардан бири Ўзбекистонга келиб вазиятни тушунгач, ўз юртига қайтишга муваффақ бўлган. У ўзини агент деб таништирган одам билан тортишиб қолган. Қолганлар эса визасини уч ойга узайтирган. Февраль ойида уларнинг виза муддати тугайди.

Инглиз нашри бу борада «Машъал» клуби ва Нигерия терма жамоаси футболчиси Ифеани Ифеанининг фикрлари билан қизиқди.

«Мен уларнинг баъзилари билан Тошкентда кўришдим. Йигитлар бу ерга футбол ўйнашга келгани ҳақида айтди ва мен улардан қайси клуб сафига ўтгани ҳақида сўрадим, улар жавоб бера олмади. Улар бу ерда қандай кун кечираётгани ҳақида ўйлаяпман.

Ҳаммасининг тарихи бир хил. Барчаси улардан пул олиб, бу ерга олиб келган ва кейин ташлаб кетган одамга бориб тақалади. Умид қиламанки, бир кун келиб бу одам (ўзини агент деб таништирган шахс — изоҳ «Дарё») билан кўришаман ва ундан бу болаларни нима учун олиб келаётганини сўрайман», — Ифеани.

Ифеани Ифеанининг айтишича, улар (Нигериядан ёшларни олиб келаётганлар) икки киши ва улар ёшларни ҳеч қандай режаларсиз олиб келмоқда. «Йигитларнинг баъзиларини кузатиб, улар профессионал футбол билан шуғулланишга тайёр эмаслигини айтиш мумкин», — дейди «Машъал» футболчиси.

The Guardian хабарида айтилишича, дунё бўйлаб ҳар йили турли ҳудудлардан Европага 15 мингдан ортиқ болалар футболчилик фаолиятини бошлаш мақсадида алдов йўли билан олиб борилади. Асосан улар футбол клубларидан ҳеч қандай таклифларга эга бўлмайди, шундай бўлса-да омади келишига умид қилиб бир нечта мамлакатларга боради. Муваффақиятсизликка учрагач эса улар ўз юртларига қайтиб боришни хоҳламайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:30, 29.01.2021.
Ўқилди: 10339 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.