Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо жорий мавсумда Чемпионлар лигасида қайси клубни фаворит сифатида кўришини айтиб ўтди.
«Фаворитни тилга олишга ҳали эрта, аммо «Бавария», «Реал», «Барселона», шунингдек, «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларини айтган бўлардим», – деди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалида қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади:
«Лейпциг» – «Ливерпуль»
«Барселона» – «ПСЖ»
«Порту» – «Ювентус»
«Севилья» – «Боруссия» Дортмунд
«Лацио» – «Бавария»
«Атлетико» – «Челси»
«Боруссия» Менхенгладбах - «Манчестер Сити»
«Аталанта» – «Реал».